Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўзнинг нуқсони ҳисобланмайди. Шунга кўра, товон ҳам камайтирилмайди. Кўз қанчалик нуқсонли бўлса, товон ўшанчалик камайтирилади. Кўзнинг нуқсонлигидан мақсад унинг 6/6 ёки 9/6 каби тўлалигидан камайиши эмас, балки шикаст етказилганидан аввалги нуқсонидир. Кўз ишдан чиқса, бир товон тўланади. Чунки иккиталик аъзолардан фойдаланиш йўқолгани учун бир товон тўланади. Бошга берилган зарба туфайли кўз кўр бўлиб қолса, унга ҳам кўзнинг товони тўланади. Чунки шу жиноят туфайли кўз ишдан чиқди. У туфайли ишдан чиқмасдан, даволаниш жараёнида ишдан чиқса ҳам барибир товон тўланади. Негаки кўз ўша иш сабабли майиб бўлди. Кўзнинг кўр бўлган ё бўлмагани хусусида тортишиб қолинса, икки ёки ундан ортиқ мутахассисга мурожаат қилинади, бу ишни аниқлашда уларнинг ўз йўллари бор. Кўзнинг ишдан чиққани аниқланиб, мутахассислар унинг қайтишига умид йўқ, дейишса, товон тўлаш вожиб бўлади. Агар улар умид бор, фалон муддатгача кутиб туриш керак, дейишса, ўшангача кутиб турилади. Муддат тугагунига қадар товон тўланмайди. Қайтадан кўра бошласа, жиноятчидан товон тўлаш олиб ташланади. Жабрланувчи тузалмаса ёки тузалмай туриб ўлиб қолса, товон тўланади. Муддатнинг ичида ўладими, кейин ўладими, фарқи йўқ. Муддат ичида бошқа бир одам келиб, кўзни ўйиб олса, товонни биринчи жиноятчи тўлайди, чунки кўр қилган - ўша, иккинчи жиноятчининг иши одил судда кўрилади, негаки у кўрмайдиган ва қайта кўришидан умид қилинмайдиган кўзни ишдан чиқарди.


Бир одамга нисбатан жиноят содир этилиб, унинг кўриш қобилияти заифлашиб қолса, жиноятчининг иши одил судда кўриб чиқилади. Бир кўзли одам учун ярим товон тўланади. Зеро, Пайғамбар с.а.в.:


«وَفِي الْعَيْنَيْنِ الدِّيَةُ»
«Икки кўз учун бир товон», деганлар. Умар, Усмон ва Алий р.а. бир кўзли одам учун ҳам бир товон белгилашган, саҳобалар эса бунга сукут қилишган, шунга кўра бу иш ижмоъдир, деб бўлмайди. Чунки бир кўзли одам учун ярим товон тўланиши суннат билан исботланган. Нариги ишни саҳобаларнинг ижмоъси, деб фараз қилган тақдиримизда ҳам ижмоъ суннатни насх (бекор) қилолмайди. Шунинг учун унга амал қилинмайди ва суннатнинг ўзи далил бўлиб қолаверади.


Икки қулоқ: Икки қулоқ учун бир товон тўланади. Бир қулоқ учун эса ярим товон тўланади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:

 

154-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222